Жаҳон | 01:40 / 19.07.2016
6549
1 дақиқада ўқилади

Глазгода ҳайдовчисиз автобус йирик йўл-транспорт ҳодисаси сабабчисига айланди

Шотландиянинг пойтахти Глазго шаҳри кўчаларидан бирида ҳайдовчисиз икки қаватли автобус номаълум сабабларга кўра жойидан жилиб, кўча бўйлаб юриб кетган, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Газета киоски ёнида автобусдан тушган ҳайдовчи машинасига етиб олмоқчи бўлган, бироқ улгурмаган. Автобус светофорда турган енгил машинага бориб урилган. Енгил машина эса йўловчини уриб юборган.

Шундан кейин даблдекер бошқа автобусга урилган, у эса яна бошқа машиналарга урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчи жароҳат олган. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.