Жаҳон | 00:13 / 19.07.2016
7301
1 дақиқада ўқилади

Туркияда молия вазирлигининг 1,5 минг ходими ишдан четлатилди

Туркия молия вазирлиги муҳолиф ислом имоми Фатҳулла Гулен билан алоқаси бўлиши эҳтимоли сабабли 1,5 минг ходимини ишдан четлатди, деб хабар бермоқда вазирлик вакилига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Манба маълумотларига кўра, ишдан бутун Туркия бўйлаб вазирликнинг турли бўлинмаларининг ходимлари четлатилган. 

Аввалроқ Гуленнинг Туркиядаги банки иши музлатилгани маълум қилинганди.  

Ўз навбатида АҚШ Гуленни экстрадиция қилишга тайёрлигини билдирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид