Corning компанияси смартфон қопламасининг бешинчи авлодини тақдим этди
Corning компанияси мобиль телефонлари экранлари ҳимояси учун ишлатиладиган кимёвий аралашмага эга қопламанинг бешинчи авлоди Gorilla Glass’ни тақдим этди. Дастурчининг таъкидлашича, зарбага бардош берувчи ушбу шиша 80 фоиз ҳолатда дарз кетмайди. Агар ушбу қопламага эга смартфон 1,9 метр баландликдан кафель плиткага, асфальтга ёки бетон полга юза қисми билан келиб тушган тақдирда ҳам унга шикаст етмайди.
Аввал ишлаб чиқарилган тўртинчи авлод қопламалари бу хусусиятга бир метр масофадангина эгалик қилишган.
Ички тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўтган йилда 85 фоиз смартфон эгалари қўлларидан аппаратларини тушириб юборишган. Энг қизиғи, уларнинг ҳар учдан бири кўкрак қатори баландликдан тушиб кетган.
Corning янги қопламанинг қалинлигини 0,6 миллиметрга қисқартирди. Компания Gorilla Glass 5 устида иш бошлаганини ҳам эълон қилган.