Япония аҳолиси Pokemon GO'нинг бош саҳифасига киришда муаммоларга дуч келмоқда
Pokemon GO ўйини Япония ҳудудига келганидан ярим соат ўтиб, мурожаат қилувчиларнинг кўплиги туфайли Pokemon компаниясининг бош саҳифасига киришнинг имкони бўлмади.
Ўйин тарқатувчиси бўлган компания сайтига мурожаат қилиш иловага кириш ва регистрациядан ўтиш учун зарур. Ҳозир сайтда "сервис хизматлари ҳаддан зиёд юкланганлиги боис янги аккаунтни яратиш ёки бошқа хизматлардан фойдаланишнинг иложи йўқ", деб ёзилган.
22 июль, жума куни эрталаб узоқ кутилган бепул илова Япония ҳудудига етиб келди. Ўйиннинг бошланиши фойдаланувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бу эса компания сайтига оммавий мурожаат қилишга ҳамда юкнинг ҳаддан зиёд ортишига олиб келди.
21 июль, пайшанба куни Япониянинг киберхавфсизлик маркази халққа илк марта Pokemon GO ўйнаб, эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурлигига оид эслатма билан мурожаат қилди. Бу марказнинг фаолиятида огоҳлантириш объекти электрон ўйин бўлган илк мурожаат бўлди.
Мавзуга оид
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024