Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
У Японияга қисқа муддатли виза билан кириб, виза муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатда ноқонуний қолиб кетганлиги сабабли ҳибсга олинган.
Япония иммиграция хизмати агентлиги мамлакатда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди.
Депортация қилинган шахс Японияга қисқа муддатли виза билан кириб, виза муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатда ноқонуний қолиб кетганлиги сабабли расмийлар томонидан ҳибсга олинган.
Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилишича, агар мамлакатда ноқонуний яшаш ёки ноқонуний ишлаш ҳолатлари аниқланса, полиция томонидан ҳибсга олиш ва ушлаб туриш, иммиграция муассасаларида қамоққа олиш ёки депортация қилиш каби чоралар кўрилади.
Шунингдек, билдирилишича, Японияда қочқин мақомини олиш учун ариза берилса, “узоқ муддат қолиш мумкин” ёки “ишлаш мумкин” деган нотўғри маълумот тарқалган бўлиб, шу каби мақсадлар билан қочқин мақомини олиш учун ариза беришга рухсат этилмайди.
Агар қочқин мақоми рад этилса, иммиграция муассасасига жойлаштириш ёки депортация қилиш каби чоралар қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари, сохта маълумот бериш ёки ноқонуний усуллар билан қочқин мақомини олиш учун мурожаат қилиш жиддий ҳуқуқий чораларни келтириб чиқариши мумкин.
Мавзуга оид
21:30 / 16.07.2026
Toyota 2027 йилги Crown моделини намойиш этди
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026