Гибралтар футболчилари «Аэрофлот» стюардессасини масхара қилишди
Интернет тармоғида «Аэрофлот» компанияси бортида суратга олинган мобиль видеолавҳа оммалашиб бормоқда. Унда, «Европа» футбол жамоаси аъзолари хавфсизлик қоидаларини тушунтирган стюардессага ҳазил қилиб, уни мазах қилишган.
Воқеа, Гибралтар клубининг Европа Лигаси саралаш босқичининг биринчи тури жавоб ўйинини ўтказиш мақсадида Ереванга учаётган вақтида бўлиб ўтган.
Лавҳага кўра, хавфсизлик қоидалари ва чораларини намойиш этаётган стюардесса кутилмаганда футболчиларнинг кайфиятини чоғ қилган. Шундан сўнг, спортчилар унинг ҳар бир ҳаракатини олқишловчи овозлар билан кузатиб боришган, кулишган ва ҳазил қилишган. Натижада, ўзини кулгидан тўхтатолмаган қиз қоидаларни охиригача айтишнинг уддасидан чиққан.
«Пюник» жамоасига қарши ўйин 7 июль куни бўлиб ўтган. «Европа» Еревандаги ўйинда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, икки ўйин натижасига кўра, кейинги босқичга йўл олган.
Мавзуга оид
11:33 / 04.02.2023
Ақл бовар қилмайдиган ҳодиса: 10 километр баландликдан қулаб тирик қолган қиз
10:35 / 09.09.2020
Стюардесса сифатида ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 1000 доллар олган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
19:18 / 03.11.2018
Авиапарвозларнинг учувчи ва борт ходимларигагина маълум бўлган 13 жиҳати
22:48 / 16.09.2018