Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик Харрисон тўсиқлар оша 100 метрга югуриш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди
АҚШлик югурувчи Кендра Харрисон тўсиқлар билан 100 метрга югуриш бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Харрисон Лондондаги Олмос лиганинг 10-босқичида ушбу масофани 12,20 сонияда ўта олди ва аввалги рекордни 0,01 сонияга яхшилай олди. 2-ўрин ва 3-ўринни унинг юртдошлари Брианна Роллинс (12,57) ва Кристи Кастлин (12,59) эгаллади. Шу тариқа югуришнинг бу турида ғолиблар шоҳсупасини тўлиқ АҚШ вакилалари эгаллашди.
Аввалги жаҳон рекорди болгариялик енгил атлетикачи Йорданка Донковага тегишли бўлган. Спортчи бу рекордни 1988 йил 20 августда ўрнатганди. У бу масофани 12,21 сонияда югуриб ўтганди.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026