Жаҳон | 16:20 / 24.07.2016
5481
1 дақиқада ўқилади

Бағдоддаги теракт қурбонлари сони 21 нафарни ташкил қилмоқда

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри шимолида террорчи-худкуш ҳужуми орқали содир этилган теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етди. Шунингдек, камида 35 киши жароҳатланган.

Бундан олдинги хабарларда қурбонлар сони 10 нафарлиги, 20 киши жароҳат олгани ҳақида айтилганди.

Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш