Руслан Чагаев WBA камаридан маҳрум этилди
Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) версияси бўйича мунтазам чемпионлик камаридан маҳрум бўлди. Boxing Scene тарқатган хабарга кўра, у ташкилотнинг титулни ҳимоя қилиш бўйича талабларини бажармаган.
WBA Браунни чемпионлик камаридан маҳрум этиб, 6 ойга дисквалификация қилгач, Чагаевга пуэрто-риколик даъвогар Фрес Окендо билан ҳимоя жанги ўтказиш бўйича музокаралар учун 120 кун муҳлат берганди. Ташкилот Чагаевнинг вакиллари шу вақтгача музокараларни бошламагани учун шундай қарор чиқарган.
Эслатиб ўтамиз, Руслан Чагаев ва Лукас Браун ўртасидаги чемпионлик жанги 5 март куни Грозний шаҳрида ўтказилганди. Унда ўзбекистонлик боксчи рақибига 10-раундда техник нокаут билан мағлуб бўлганди.
Май ойида австралиялик 37 ёшли Лукас Брауннинг допинг учун топширган такрорий тест намуналарида тақиқланган кленбутерол моддаси борлиги аниқланди ва у чемпионлик камаридан маҳрум этилиб, унинг камари Чагаевга қайтарилди.