Иқтисодиёт | 11:04 / 30.07.2016
18842
3 дақиқада ўқилади

Халқ банки орқали тўловлар осон ва қулай..

Акциядорлик тижорат Халқ банкидан ажойиб янгилик!
Ушбу банк жорий йилнинг 20 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «MUNIS» дастурий мажмуасидан аҳолидан нақд пул ва тўлов терминаллари орқали Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилигига ва Давлат божхона қўмитасига бюджет ва божхона тўловларини қабул қилишни йўлга қўйди.

Шунингдек, бугунги кунда ушбу тизим орқали Халқ банки томонидан қуйидаги муассасалар учун аҳолидан тўловлар қабул қилинмоқда:
-    “O‘zbekenergo” АЖ;
-    “O‘ztransgaz” АК;
-    Давлат солиқ қўмитаси;
-    “UNITEL” МЧЖ (Beeline);
-    “RWC” ЧК МЧЖ (Perfectum);
-    “Uztelecom” (Uzmobile) мобиль алоқа оператори;
-    “Uzdigital” МЧЖ (Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти абонентлари учун);
-    “Сувсоз”, “Тошиссиққуввати” ва “Махсустранс” корхоналари (Тошкент шаҳар абонентлари учун);
-    Туямўйин-Ургенч (Хоразм вилояти абонентлари учун);
-    “O‘zbektelecom” AK;
-    “Net television” МЧЖ (Fibernet).

“Мунис” тизими орқали қабул қилинган тўловлар тўловчиларнинг абонент шахсий ҳисобрақамларига реал вақт режимида (on-line) кирим қилинади.   
Эслатиб ўтамиз, “Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисида”ги Йўриқнома (рўйхат рақами 2771, 30.03.2016 й.) талабларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 15 июлидан бошлаб барча солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялар тўғридан-тўғри Ягона ғазна ҳисобварағига қабул қилинади.

Ягона ғазна ҳисобварағи реквизитлари:
Банк номи: Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҳисоб-китоб касса Маркази;
Ягона ғазна ҳисобварағи: 23402000300100001010;
МФО: 00014;
СТИР (ИНН): 201122919. 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид