Жаҳон | 20:06 / 30.07.2016
12267
1 дақиқада ўқилади
Кучли сел сабаб Душанбенинг бир қисмида аҳоли ичимлик сувидан узилди
Тожикистонда кучли сел натижасида Варзоб дарёсини тошиб кетган. Хавфсизлик чоралари сабаб Душанбенинг бир қисм аҳолисига ичимлик суви етказиб бериш тўхтатилган.
Исмоил Сомоний, Сино, Шоҳмансур ва Фирдавсий туманлари вақтинча ичимлик сувисиз қолган. Расмийлар сув узатилиши шанба куни кечгача тикланишини маълум қилишган.