Жаҳон | 23:07 / 31.07.2016
7329
1 дақиқада ўқилади
Ереванда полиция биносини босиб олганларнинг барчаси ҳукуматга таслим бўлди
Еревандаги патруль-пост полицияси полки ҳудудини қуролланган шахслардан озод қилиш бўйича аксилтеррорчилик операцияси якунланди. Полиция биносини босиб олган "Сасна црер" қуролланган гуруҳининг барча аъзолари ҳукуматга таслим бўлди. 20 киши ушланди, полк ҳудуди тўлиқ озод қилинди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.