Жаҳон | 23:59 / 01.08.2016
8384
1 дақиқада ўқилади

Мехико шаҳри вулқон кули остида қолди

Мексикадаги Попокатепетл вулқонининг фаоллашгани сабабли мамлакат пойтахти Мехиконинг бир қатор туманлари кул билан қопланди, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.  

Вулқон отилишидан шаҳарнинг жануби энг кўп талофат кўрган.

Маҳаллий аҳолига нафас олиш аъзоларига кулнинг тушишидан ҳимояланиш учун марлидан нам ниқоблар тақиб юриш тавсия қилинмоқда.

Попокатепетл вулқони Мехикодан 50 км узоқликда жойлашган.