Жаҳон | 19:09 / 02.08.2016
11212
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған Путин билан учрашув мавзуси ҳақида фикрларини билдирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия давлат раҳбари Владимир Путин билан август ойида бўлажак учрашувида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти уриб туширилиши билан юзага келган инқирозни муҳокама этиш ниятида эканини билдирган.
"Мен 9 август куни Санкт-Петербургда Россия президенти билан бизнинг иқтисодий ҳамкорлигимизни ҳамда Россия самолёти билан боғлиқ инқирозни муҳокама этаман", — деган Эрдўған Анқарадаги иқтисодий форумда чиқиш қилар экан.