БМТ Донбассдаги зиддиятлар туфайли ҳалок бўлганлар ҳисобини келтирди
Украина шарқида ихтилофлар бошланганидан бери, 2014 йилнинг апрелидан 2016 йилнинг 31 июлига қадар ўтган муддатда 9 553 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг Украинада инсон ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан тайёрланган маърузасида маълум қилинган.
«2014 йилнинг апрель ойи ўрталаридан 2016 йилнинг 31 июлига қадар Украина шарқидаги можаро ҳудудида фуқаролар, Украина қуролли кучлари ва қуролли тузилмалар аъзоларидан 9553 киши ҳалок бўлиб, 22 137 киши жароҳатланган, жами 31 690 киши жабрланган», — дейилади мазкур ҳужжатда.
БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда Украина шарқидаги ихтилоф ҳудудида 3 миллионга яқин киши истиқомат қилмоқда: 2,7 миллион киши қуролли тузилмалар назорати остидаги, 200 минг киши эса Украина ҳукумати назоратидаги ҳудудларга туташ манзилларда.