КХДР учирган ракета фавқулодда ҳолатда Япония иқтисодий зонаси ҳудудига тушган
КХДР томонидан учирилган баллистик ракеталарнинг бири фавқулодда ҳолатда Япония иқтисодий ҳудудига тушган. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Гэн Накатани журналистларга маълум қилди.
"Ракета тахминан 1 минг км учган ва Япониянинг ғарбидаги Ога яримороли (Акита префектураси)даги иқтисодий зонанинг 250-километрида қулаб тушган. Биз КХДРнинг ҳаракатларидан ташвишдамиз, бу ҳаракатлар Япония хавфсизлигига таҳдид солмоқда", деган у.
Накатанининг сўзларига кўра, КХДР "Нодон" типидаги узоқ масофага мўлжалланган ракетани учирган. Айни вақтда келтирилган зарар миқдори ҳисобланмаган.
Шунингдек, Япония ҳукумати Пекиндаги дипломатик алоқалари орқали КХДРга бу ҳодиса бўйича қатъий эътирозларини билдирган.
Бундан олдинроқ Жанубий Корея Штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси вакили 2 август куни шимолликлар Хванхэ-Намдо провинциясидан Япон денгизи йўналишида баллистик ракета учиргани ҳақида маълум қилди.
Кейинроқ АҚШ томони шимолликлар бир эмас, иккита ракета учиргани, улардан бири портлаб кетиб, иккинчиси Япон денгизига тушгани ҳақида баёнот берди.
КХДР охирги марта 19 июль куни "Нодон" типидаги ўрта масофага ҳаракатланувчи 2та ракета ҳамда "Скад" типидаги кичик масофага ҳаракатланувчи битта ракета учирганди.