Спорт | 20:51 / 04.08.2016
5687
1 дақиқада ўқилади

Дания терма жамоаси Риодаги Олимпия қишлоғида тунаб кетилди

Дания терма жамоасининг Рио-де-Жанейродаги Олимпиададаги делегацияси раҳбари Мортен Родвитт Олимпия қишлоғидаги кўплаб ўғриликлардан шикоят қилди.

"Бизнинг сўровдан кейин Олимпия қишлоғида хизмат кўрсатувчи ходимлар кўпайгандан кейин бизни мунтазам равишда тунай бошлашди", деб Родвиттнинг сўзларини келтириб ўтди The Local портали.

Спортчиларнинг мобиль телефонлари, кийимлари, шахсий буюмлари ва ҳаттоки чойшаблари ҳам ўғриланмоқда. Норвегия делегациясининг iPad планшети йўқолиб қолган.

Дания гандбол уюшмаси раҳбари хоналардаги шароитларнинг ёмонлигидан шикоят қилди. Унинг айтишича, хоналар ифлос, сантехника жиҳозлари носоз ҳолда.