Лондондаги пичоқбозлик қурбонига айланган аёл АҚШ фуқароси бўлган, қотил эса норвегиялик
3 август куни кечқурун Лондонда 19 ёшли йигит атрофдагиларга пичоқ билан ташланиши оқибатида ҳалок бўлган аёл АҚШ фуқароси эди. Бу ҳақда Лондон полицияси маълум қилди.
Ҳужум оқибатида жароҳатланган 5 киши орасида Исроил ва Австралия фуқаролари бор.
Ҳужумни уюштирганликда гумонланиб қўлга олинган 19 ёшли шахс эса келиб чиқишига кўра сомалилик бўлган Норвегия фуқаросидир.
Полиция вакилининг айтишича, у "руҳий экстаз" ҳолатида бу жиноятга қўл урган.
Маҳаллий вақт билан соат 22:30да Рассел-скверда амалга оширилган ҳужум натижасида пичоқ билан етказилган жароҳатдан бир аёл ҳалок бўлди, беш киши жароҳат олди.
Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, 19 ёшли жиноятчи руҳан соғлом эмас. У қўлга олингач аввалига шифохонага олиб борилганди. Кейин полиция маҳкамасига келтирилди.