Жамият | 18:43 / 06.08.2016
33540
3 дақиқада ўқилади

Хиросимага ташланган атом бомбасининг аянчли оқибатлари суратларда

1945-йил 6-августида АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари самолёти Япониянинг Хиросима шаҳрига инсоният тарихидаги биринчи атом бомбасини ташлаган эди. 

Бугун, ушбу аянчли ва мудҳиш воқеага 71 йил тўлди. Ядро қуроли 1945-йил августидан сўнг, ҳеч қачон қўлланмаслигига умид қилган ҳолда, қуйида ушбу фожиа оқибатларидан ҳикоя қилувчи суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Хиросима шаҳрининг тепадан кўриниши. 1945-йил, август. Бомба ташланишидан бирмунча вақт аввал. Бу ерда, Мотоясу дарёси соҳилидаги аҳоли зич жойлашган ҳудуди акс этган. 

Хиросима шаҳрининг 1945-йил августигача олинган яна бир сурати. 

Бомба ташланишидан аввал, Хиросима шаҳрининг АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиларига берилган харитаси. 

Бомбардимончи самолёт экипажи командири А.Ф. Бирч «Кичкинтой» деб номланган бомбани белгиламоқда. Шундан сўнг, у B-29 Superfortress «Enola Gay» бомбардимончи самолёти бортига юкланган. Суратда ўнг томонда турган физик олим Рамсей 1989-йили физика соҳаси бўйича Нобель мукофотини олган. 

«Кичкинтой» B-29 Superfortress «Enola Gay» бомбардимончи самолёти шлюзи устидаги чуқурчада. Унинг узунлиги 3 метрни ташкил этган бўлсада, оғирлиги 4 тонна келган. Бироқ, унинг ичига жойлаштирилган радиоактив уран моддаси атиги 64 кгни ташкил этган. 

Атом бомбаси ташланганидан кейин кўп ўтмай, бомбардимончи самолётлардан бири томонидан олинган суратда бомба портлашидан сўнг ҳавога кўтарилган чанг-тўзон ва тутун акс этган. Кучли портлаш 3,2 км диаметрдаги барча жонли ва жонсиз нарсаларни нобуд қилган. 

1945-йил, 6-август, тонгги 8:15дан сўнгги атом бомбаси портлашидан ҳосил бўлган «қўзиқорин». Радиоактив реакцияга киришган уран 15 килотонна тротил кучини ҳосил қилиб, катта ҳажмдаги оловли шарни Цельсий шкаласи бўйича 3980 даражагача қиздириб юборган. Ушбу тутун, Хиросима осмонида 6096 метр баландликка кўтарилган. 

Хиросима вайроналари. 1945-йил, кузи. 

Хиросимадаги юз берган портлашнинг қоқ маркази. 1945-йил кузи. 

Хиросиманинг ноёб рангли суратларидан бири, 1946-йил марти.

Хиросима кўчаларидан бири. Атом бомбаси портлаши оқибатида ҳавода пайдо бўлган вакуум кўприк остидаги оқова сув қувури ва пиёдалар йўлагини кўтариб юборган. 

Портлаш марказидан 800 метр узоқликдаги театр биносидан қолган нарсалар – бир уюм букилган темир-терсак. 

Хиросиманинг ўт ўчириш бўлими қолдиғи. Унинг ихтиёридаги ягона машинанинг ҳам кули кўкка совурилган

Хиросима марказининг яна бир рангли сурати, 1945-йил кузи. 

Хиросима фожиасидан тирик қолган хибаясилардан бири, 1945-йил, сентябрь. 

«Беморнинг танасидаги куйиш излари кимоно либосининг қорадоғларидир». 

Хиросима портлашидан тирик қолган яна бир жабрдийда танасини қоплаган келоид чандиқлари. Терининг радиоактив нурлардан ҳимояланмаган жойларида шундай чандиқ излар пайдо бўлган.