Россиялик дзюдочи Мудранов Россияга биринчи олтин медални келтирди
Россиялик дзюдочи Беслан Мудранов Олимпиадада Россия терма жамоасига биринчи олтин медални келтирди. Мудранов 60 кг гача вазн тоифаси финалида қозоғистонлик Елдос Сметовдан устун келди. Бронза медалларини япониялик Наохисе Такато ва ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев қўлга киритдилар.
30 ёшли Мудранов 2014 йилги жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳиби, икки маротаба Европа чемпиони (2012 ва 2014 йиллар), Бокудаги Европа ўйинларининг олтин медаль соҳиби бўлган.
Беслан Мудранов 1986 йилда Кабардино-Балкарияда туғилган. Спортга 13 ёшида келган. У дастлаб кураш билан, кейин эса самбо билан шуғуллана бошлаган. 2007 йилда самбо бўйича 52 кг гача вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган. Сўнгра 2008 йилда дзюдога ўтиб, Россия чемпиони бўлган.