Жаҳон | 17:09 / 09.08.2016
9686
1 дақиқада ўқилади

Петербургда Путин ва Эрдўған ўртасидаги учрашув бошланди

© AP Photo

Санкт-Петербургдаги Константин саройида Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида музокаралар бошланди. Россия президенти Туркия етакчиси билан қўл сиқишиб кўришиб, уни музокара столига таклиф этган.

Қайд этиш керакки, Путин ва Эрдўғаннинг 2015 йилнинг ноябрида Россия қирувчи самолётининг турк ҳарбийлари уриб тушириши ортида Россия-Туркия муносабатлари совиб кетганидан кейин илк марта учрашди.

Тор доирадаги учрашув ўтказиладиган залга биринчи бўлиб Путин кирган, 2 дақиқа ўтмасдан Эрдўған унинг ортидан йўналган.

Музокаранинг илк дақиқалари журналистлар гувоҳлигида ўтган, раҳбарлар қўл сиқишган ҳолатда суратга тушишган. Шундан кейин журналистлар хонани тарк этишиб, учрашув давом эттирилган.

Музокараларда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унинг туркиялик ҳамкасби Мавлут Чавушўғли, шунингдек Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳамда Эрдўған маъмурияти бош котиби ўринбосари Иброҳим Калин ҳозир бўлишган.