Жаҳон | 11:07 / 10.08.2016
7744
1 дақиқада ўқилади

Guardian: Австралия ҳукумати вакиллари қочқинларга озор беришда айбланмоқда

Фото: newssummedup.com

Тинч океанидаги Науру оролида (Австралия) жойлашган қочқинлар лагерида икки мингдан ортиқ зўравонлик хатти-ҳаракатлари қайд этилган. The Guardian бу далилларни тасдиқловчи маълумотларни чоп этди

Нашриётнинг тасарруфида қочқинларнинг жисмоний зўравонлик, қийноқларга дуч келгани, уларнинг устидан мазах қилишгани ҳамда яшаш шароитига доир саккиз минг саҳифадан ортиқ файллар мавжудлиги таъкидланмоқда. 

Газета таҳлилчиларининг хабарига кўра, зўравонлик ҳужумларининг ярмидан кўпи болаларга нисбатан қўлланган. Ҳужжатларда 2 116 зўравонлик ҳолати қайд қилинган, улардан 1 086 ҳолат болаларга нисбатан амалга оширилган. Қочқинлар лагеридаги болалар сони атиги 18 фоизни ташкил қилган. 

Ҳужжатларда 2013 йилнинг май ойидан 2015 йилнинг октябригача бўлган давр ҳақида гап кетган. Содир бўлган воқеалар юзасидан Австралия бош вазири Малкольм Тернбуллга нисбатан кенг қамровли текширув ишлари қўзғатилди. 

Мавзуга оид