Спорт | 19:26 / 10.08.2016
10447
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016, дзюдо. Шерали Жўраев швециялик Маркус Ниманга "иппон" баҳоси билан ютқазди

Фото: Olympic.uz

Рио-2016 олимпиадасининг дзюдо турнирида 90 килограммгача бўлган вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шерали Жўраев иккинчи баҳсини швециялик Маркус Ниманга қарши ўтказди.

Дунё рейтингида 4-ўринда қайд этилган Маркус Ниман Олимпиададаги иштирокини саралаш босқичидан озод этилган ҳолда 1/16 финалдан бошлаганди. Жўраев эса турнирдаги илк баҳсини жазоирлик Абдураҳмон Бенамадига қарши ўтказиб, "шидо" (огоҳлантириш) камлиги эвазига ғалаба қозониб, кейинги босқичга ўтганди.

Унинг кучли рақибга қарши баҳсида Швеция вакили "иппон" баҳоси билан ғолиб чиқди ва нимчорак финалга йўлланма олди.

Жўраев дастлаб "юко" баҳосини ишлашга муваффақ бўлди. Аммо орадан кўп ўтмасдан европалик спортчи партерда яхши ишлади ва Шералини ушлаш ҳолатига туширди. Жўраев рақибнинг оёқлари ораси ва қўлларидан чиқиб кета олмади.