Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:13 / 11.08.2016
5371
1 дақиқада ўқилади
Ироқ Соғлиқни сақлаш вазири туғруқхонадаги фожиадан кейин истеъфога чиқди
Ироқ Соғлиқни сақлаш вазири Одил Ҳамуд Бағдоддаги фожиадан кейин истеъфога чиқди. Бу ҳақда Dijlah телеканалида маълум қилинган.
Сешанба куни мамлакат пойтахтидаги Ярмуқ номли шифохонанинг туғруқлар бўлимида рўй берган портлаш оқибатида ёнғин чиққач, 11 нафар чақалоқ ҳалок бўлганди. Ёнғинга сабаб қисқа туташув бўлган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Вазирнинг ўзи бундан олдинроқ фожиа рўй берган шифохона раҳбарини ишдан олганди ва Бағдод шаҳри маъмуриятидан шаҳар соғлиқни сақлаш департаменти раҳбарини ишдан бўшатишга чақирганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш