Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:14 / 11.08.2016
3825
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Air India учувчиси алкоголь тестидан ўта олмади
Фото: © Flickr
Ҳиндистоннинг Air India авиакомпанияси учувчиси Шаржа-Калькутта халқаро парвози олдидан алкоголь тестдан ўта олмади. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар бермоқда.
Учувчи аввал ҳам мана шу тестдан ўта олмагани ойдинлашган. Аммо ўшанда фақатгина тафтиш бўлган.
"Учувчи Калькуттада парвоз олди ўтказиладиган тесдан ўта олмади. Экипаж аъзоларининг қолганлари яхши", — дейилади манбада.
Авиакомпания вакилининг маълум қилишича, учувчи ишдан четлатилган, воқеа юзасидан текширув ишлари бошлаб юборилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш