Кипрда британиялик сайёҳларга ҳужум уюштирилди
14 август куни Кипрда 22 ёшли Британия фуқаросига пичоқ билан ҳужум қилинган, бўйин соҳасидан жиддий жароҳат етказилган сайёҳ ўша ернинг ўзидаёқ жон берган.
Жорж Лоу Кипрдаги Айя-Напа курортига дам олишга келган бўлган.
Мамлакат полициясининг маълум қилишича, Жорж билан бирга яна бир 22 ёшли британиялик ҳам ҳужумга йўлиққан.
Фамагуса туман полицияси бошлиғи ёрдамчиси Жоржиос Экономоунинг сўзларига кўра, икки британиялик серқатнов кўчалардан бирида пиёда кетаётганида, уларга номаълум кимсалар пичоқ билан ҳужум қилишган.
Йигитлардан бири ҳалок бўлган бўлса, иккинчиси ҳаёт учун катта хавф солмайдиган тўртта жароҳат олган.
Бевақт ҳалок бўлган Лоунинг оиласига ёрдам тариқасида пул йиғиш учун махсус JustGiving саҳифаси ташкил этилди.
Кишилар ижтимоий тармоқлар орқали дартфордлик Лоунинг яқинларига ҳамдардлик билдиришмоқда. Жоржни таниганлар у ҳақида фақат илиқ фикрлар билдиришмоқда.
"Биз 14 август куни Кипрда ҳалок бўлган Британия фуқаросининг оиласига ёрдам кўрсатяпмиз ва бу иш юзасидан тергов олиб борувчи маҳаллий ҳукумат органлари билан алоқада бўламиз", - деди ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Мавзуга оид
14:00 / 16.09.2024
Украиналик собиқ олигарх Коломойский Кипр фуқаролигидан маҳрум қилинди
15:51 / 31.08.2024
2024 йил етти ойда Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани маълум қилинди
22:34 / 13.08.2024
Германияда қурол қонунчилигини кучайтириш таклиф қилинмоқда
11:15 / 30.07.2024