Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Исломжон Эргашхўжаев тайинланди
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 12 августдаги фармони билан Исломжон Эргашхўжаевни Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлади. Бу ҳақида Ўзбекистон ҳукумати портали хабар берди.
«Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги фармонига мувофиқ Исламджан Эргашходжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди», — дейилади ҳукумат ахборотида.
1970 йилда таваллуд топган Исломжон Эргашхўжаев Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У 2016 йил март ойидан бери вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ўз-ўзини бошқариш органлари фаолияти ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган эди. Бунгача, 2011 йилгача Пскент тумани ҳокими сифатида ишлаган.
Бундан аввалроқ, Оҳангарон тумани прокурори, Оҳангарон шаҳри прокурори, Тошкент шаҳар Миробод тумани прокурори лавозимларида фаолият юритган. 1999—2004 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратурасида турли лавозимларни эгаллаб келган.
Эргашходжаев Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги бошқа бир фармони билан Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Содиқ Абдуллаев ўрнини эгаллади. У 2016 йилнинг март ойида айнан Абдуллаевнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.