Жамият | 14:11 / 16.08.2016
3287
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Венесуэладаги инқироз безгак касалини қайта авж олдирди

Венесуэладаги оғир иқтисодий танглик безгакнинг қайтадан авж олишига сабаб бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, оддий бўлмаган ҳолат сабаб камида 70 минг киши олтин қидириш мақсадида тоғларга чиқиб кетган. Олтин қазиб олиш эса намлик юқори ҳудудларда олиб борилади. Намлик юқори ҳудудларда эса асосий безгак ташувчи ҳашоратлар яшайди.

Нашр маълумотига кўра, 2016 йилнинг биринчи ярмида безгакка чалинганлар сони 72 фоизга ўсиб, 125 минг кишини ташкил этган. Шу сабаб ҳукумат мамлакатдаги санитар-эпидемологик вазият тўғрисида ҳисобот бермаяпти.

Бундан ташқари, газетанинг хабар беришича, Венесуэлада дори-дармон воситалари ҳам етишмайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш