Жаҳон | 19:54 / 17.08.2016
4968
1 дақиқада ўқилади

МАР президенти: мамлакат ҳозирча ўз табиий захираларидан мустақил фойдалана олмайди

Фото: hdptcar

Марказий Африка Республикасининг янги президенти Фостен-Арканж Туадера мамлакат беқарор вазият ва зарур технологиялар мавжуд бўлмаган жорий шароитларда ўз табиий захираларидан мустақил фойдалана олмаслигини айтди.

"МАР табиий захираларга ҳақиқатан жуда бой давлат, бизда бугунги кунда бу захиралардан фойдаланиш имконияти йўқ. Бизда бу захиралардан фойдаланиш ёки уларни мамлакатни ривожлантириш учун бойликка айлантириш учун на технологиялар, на молиявий воситалар мавжуд. Бунга асосий тўсиқлардан бири – ривожланиш учун захираларни сафарбар қилишга имкон бермайдиган мамлакатдаги беқарорсизликдир", деб айтди Туадера ОАВга берган интервьюсида.     

У ҳеч қандай давлат бой захираларига қарамасдан, фақатгина уларнинг эвазигагина мавжуд бўла олмаслигини таъкидлаб ўтди.

Туадера мамлакатда тинчлик ва яхши ҳамкорлар бўлган тақдирда, МАР ҳукумати мамлакат ривожланишини таъминлай олишларига умид билдирди.

Мавзуга оид