Жаҳон | 18:51 / 17.08.2016
7696
1 дақиқада ўқилади

Марказий Африка республикасининг янги президенти ўзининг асосий вазифаси ҳақида маълум қилди

Фото:© REUTERS

Марказий Африка республикасининг янги президенти Фостен-Арканж Туадера ўзининг асосий вазифаси мамлакатда ҳаракатланувчи радикал гуруҳларни қуролсизлантириш ва тинчлик ўрнатиш эканлигини маълум қилди.

"Мен учун асосий вазифа – тинчликни қайта тиклаш. Ундан сўнг эса қуролсизлантириш ишлари. Барча гуруҳларни қуролсизлантириш лозим. Ҳарбий ҳаракатлар собиқ қатнашчиларининг барини қуролсизлантириш, демобилизация, реинтеграция ва репатриация қилмоқ керак", — деди Туадера. 

Президент, шунингдек, қуролли кучларни қайта тиклаш ва барча қуролли гуруҳлар, турли жамоатчилик ҳамда давлатлар билан сулҳ тузиш кераклигини таъкидлаб ўтган.


Фостен-Арканж Туадера Марказий Африка республикаси президенти сифатида жорий йилнинг февраль ойидан иш бошлаган эди.

Мавзуга оид