Спорт | 14:57 / 17.08.2016
7458
3 дақиқада ўқилади

Мутко Бердиев ва «Спартак» музокараларини шоуга айлантирмасликка чақирди

РФИ раҳбари ва РФ Спорт ишлари вазири Виталий Мутко «Спартак» жамоаси ҳамда мураббий Қурбон Бердиев ўртасидаги музокаралар ҳақидаги фикрини билдириб ўтди.

«Ростов» тезроқ мураббий номини аниқлаштириб олишини истайман, мен бугун Бердиев «Спартак» билан келиша олмагани ҳақида ўқидим. Мен томонларни бу масалага хотиржамлик билан ёндашишга чақираман. Клуб ва мураббий келиша олишмаган бўлишсада, буни шоуга айлантирмаслик керак.

Ўзингизни босиб олмасангиз, келиша олмасангиз ва тортишсангиз, иш силжимайди. Ҳар бир томон ўз имижига эга. «Спартак» – катта клуб ва мен мухлисларнинг норозиликларини яхши тушунаман. Тўғри, натижалар йўқ, лекин барча ўзини босиб олиши керак.

Мен ўзим ҳам Бердиев билан гаплашдим ва вазиятдан хабардорман. Агар «Спартак» Бердиев билан келиша олмаган бўлса, бу музокараларга нуқта қўйиш керак. Гоҳ чапга, гоҳ ўнгга оёқ ташламасдан», – дея Мутконинг сўзларини келтиради ТАСС.

Бундан олдинроқ «Спартак» президенти Леонид Федун Бердиевнинг шартларига кўнмагани ҳақида маълум қилинганди.

Москва жамоаси Европа Лигасига йўл ололмагач, Дмитрий Аленичев 7 август куни 1 йиллик фаолиятидан кейин истеъфога чиқарилганди. 8 август куни Бердиев молиявий муаммолар туфайли «Ростов»дан кетгани ва «Спартак»ка бош мураббий бўлиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Лекин охирги хабарларга кўра, у жамоа раҳбарияти билан келишиб олган ва жамоада қоладиган бўлган. У ростовликларнинг «Аякс»га қарши ЕЧЛ саралашининг охирги босқичи доирасидан ўрин олган сафар учрашувига борган. Бу ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва «Ростов» жавоб ўйини олдидан яхши имконият ҳосил қилди.

«Спартак» жамоаси бугун матбуот анжумани ўтказиши ва Массимо Каррера бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши кутилмоқда.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид