Подмосковьеда полициячиларга ҳужум уюштирилиб, бир полициячи ўлдирилди
Подмосковьедаги йўл-патруль хизмати постига уюштирилган ҳужум оқибатида бир полициячи ҳалок бўлган. ТАСС нашрининг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси хабарига кўра, Балашихеда шимолий кавказлик жангарилар ҳужуми амалга оширилган. Ҳужум оқибатида яна 1 полициячи жароҳатланган.
Аниқлик киритилишича, 2 нафар қуролланган шахс ҳужум бошлаган. Улар ўқотар қурол ҳамда болтадан фойдаланишган.
Ҳужум қилувчиларнинг иккиси ҳам отиб йўқ қилинган.
Айни вақтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Шимолий Кавказдаги жангари гуруҳ аъзоларига қарши йирик амалиёт ўтказилди. Амалиёт вақтида қуролли қаршилик кўрсатган 4 жангари йўқ қилинди.
Мавзуга оид
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
19:24 / 27.10.2024
Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
12:56 / 25.10.2024
Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди
12:12 / 28.09.2024