Жамият | 20:43 / 18.08.2016
31522
2 дақиқада ўқилади

Истанбулда ўлдирилган озарбайжонлик "қонундаги ўғри"нинг танасидан 20та ўқ олинди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ровшан Ленкоранский лақаби билан машҳур «қонундаги ўғри» Ровшан Жаниев ҳаётига суиқасд уюштирилди. Москвада "қонундаги ўғри" Аслан Усояннинг (Дед Хасан) ўлимини буюртма қилгани айтиладиган ушбу шахс шифохонага олиб борилганида унинг баданидан 20та ўқ олинган. Бу ҳақда АРА хабар тарқатди.

Бундан аввалроқ маҳаллий нашрларда Истанбулда икки нафар қуролланган шахс Ровшан Алиевга тегишли автомобилни ўққа тутгани ҳақида хабар берилганди. Кейин маълум бўлишича, у аслида Ровшан Жаниев. У  ҳужум вақтидаёқ ҳалок бўлган ва унинг ҳайдовчиси оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, лекин унинг ҳаётини ҳам сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Ҳужум қилган жиноятчиларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Ровшан Жаниев (Ленкоранский) 1975 йилда Озарбайжоннинг Ленкорань шаҳрида, милиционер оиласида дунёга келган. Унинг бобоси ҳам милиция ходими бўлган.

Унинг отаси республика ҳудудидаги жиноий гуруҳлардан бири қурбонига айланган. 1996 йилда Жаниев суд мажлиси вақтида ўз отаси қотиллигида айбланган шахсни отиб ташлаган. Суд уни 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этган.

ОАВ маълумотларига кўра, 2012 йилда Дубайда Жаниевнинг ҳаётига суиқасд амалга оширилади. У баданининг 3та жойидан тиғли жароҳат олиб, шифохонага ётқизилади. Бу ҳодиса иштирокчилари орасида Сухумида "қонундаги ўғри" ҳисобланадиган Мераб Жангвеладзе, яъни Леван ҳам бор эди. Ўша йилнинг сентябрида Жаниевни яна бир марта ўлдирмоқчи бўлишган.

Мавзуга оид