Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда россиялик «қонундаги ўғри» 45 йилга қамалди
Фото: US ATTORNEYS OFFICE
«Қонундаги ўғри» Ражден Шулай АҚШда 45 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Нью-Йорк Жанубий округи прокуратурасининг веб-сайтида хабар берилган.
«Брат» ва «Рома» лақаблари билан машҳур бўлган Шулай одамларни ўғирлаш ва ҳужум қилиш, фирибгарлик ҳамда пул ювиш, шунингдек, жиноий гуруҳни ташкил этиш ва товламачиликда айбланмоқда. Унга 550 минг доллар миқдорида товон пули тўлаб бериш мажбурияти юкланди. Бундан ташқари, қонундаги ўғрининг 2,16 миллион доллардан ортиқ қийматдаги мол-мулки мусодара қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвадаги суд Алишер Усмоновнинг «қонундаги ўғри» Шакро Молодой билан алоқалари ҳақидаги мақолаларни ўчириб ташлаш ҳақида қарор чиқарганди.
Мавзуга оид
19:07
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
11:13
АҚШда федерал қатл жазоси отиб ўлдириш орқали қайта тикланмоқда
10:28
АҚШ Россия ва Эрон нефтига берилган вақтинчалик енгилликни бекор қилмоқчи
09:49 / 24.04.2026