Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Япония бош вазири Кубага илк расмий сафарини режалаштирмоқда
Япония бош вазири Синдзо Абэ шу йилнинг сентябрь ойида Кубага сафар қилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Kyodo агентлиги мамлакат ҳукуматидаги манбасига асосланган ҳолда.
Агар ушбу ташриф амалга ошса, Абэ Япониянинг Кубага келган биринчи бош вазири бўлади. Эҳтимол, Абэ шу йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеяси йиғилишига борар экан, бу имкониятдан фойдаланиши мумкин.
Япония ва Куба ҳукуматлари ўртасидаги музокараларда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш йўллари ва япон компанияларининг Озодлик оролидаги сармоявий фаолиятини кенгайтириш масалалари муҳокама этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2015-йил майида Кубага ташриф буюрган Фумио Кисида Япониянинг ушбу давлатга келган илк ташқи ишлар вазири бўлган эди.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026