Спорт | 10:37 / 19.08.2016
8615
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик курашчи 4 йилга дисквалификация қилинди ва Рио-2016да иштирок этмайдиган бўлди

Ҳиндистонлик эркин курашчи Нарсинҳ Ядав антидопинг қоидаларини бузгани учун 4 йилга дисквалификация қилинди ва Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида иштирок этмайдиган бўлди. Бу ҳақда Спорт арбитраж суди (CAS) расмий сайтида маълум қилинган.

25 июнь ва 5 июль кунларида ўтказилган допинг-тест натижаларига кўра, спортчининг қонида тақиқланган моддалар топилган. Ҳиндистон антидопинг комиссияси бу моддалар Ядавнинг қонига унинг айби билан тушмагани ҳақида қарор чиқарганди.

Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) CAS га шикоят билдирган ва бу мурожаат қондирилиб, Ядав 4 йил муддатга дисквалификация қилинган.

Бундан олдинроқ 74 кг вазн тоифасида иштирок этувчи ушбу 26 ёшли спортчи у истеъмол қиладиган таом ва сув алмаштириб қўйилгани ҳақида маълум қилганди. Ядав 2015 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди.

Мавзуга оид