Спорт | 20:10 / 03.02.2020
12312
1 дақиқада ўқилади

Эркин кураш бўйича уч карра жаҳон чемпиони Махов организмида допинг аниқланди

Махов эркин кураш бўйича уч карра жаҳон ва бир марта Европа чемпиони ҳисобланади, у шунингдек, грек-рим ва эркин кураш бўйича Россия чемпиони.

Фото: globallookpress

Допинг-тест натижасида россиялик курашчи Билял Махов организмида бўй ўстириш гормони борлиги аниқланди. Бу ҳақда Россия спорт кураши федерацияси президенти Михаил Мамиашвили маълум қилди.

«Махов допинг қабул қилганлиги аниқланди. Бу ҳақда расмий маълумот олганимдан сўнг у билан учрашдим», — деди Мамиашвили.

Унинг сўзларига кўра, Махов организмида бўй ўстириш гормони мавжуд бўлиши эҳтимолини инкор қилмаган. Спортчи буни турмуш ўртоғи таркибида тақиқланган модда бўлган дорилар қабул қилиши, допинг синовни эса эрта тонгда уйида олишгани билан изоҳлади.

Махов эркин кураш бўйича уч карра жаҳон ва бир марта Европа чемпиони ҳисобланади, у шунингдек, грек-рим ва эркин кураш бўйича Россия чемпиони. 32 ёшли спортчи 2012 йилги Олимпиадада кумуш медаль олган.

Мавзуга оид