Жамият | 17:53 / 19.08.2016
26720
2 дақиқада ўқилади

Кира Найтли 5 йилдан буён парик кийиб юришини тан олди

"Оскар" мукофоти номзоди, британиялик актриса Кира Найтли 5 йилдан буён парик кийиб юришини тан олди. Бу ҳақида People хабар берди

Киранинг сўзларига кўра, у турли фильмларда суратга тушиш  учун кўп марта сочларини бўяшига тўғри келган. "Ҳаммаси шу қадар ёмонлашиб кетдики, охир-оқибат менинг сочларим тўкила бошлади", - дейди Найтли. 

Шунингдек актриса сўнгги беш йил давомида париклардан фойдланишига тўғри келганлигини тан олди.

Ҳозирда актрисанинг сочлари қайта тикланмоқда, бироқ она бўлганлиги муносабати билан у ўз услубини ўзгартиришга қарор қилди. 

"Менинг сочларим табиатан ҳаддан зиёд жингалак, фарзандли бўлганимдан кейин эса улар ўн баробар чигаллашди. Энди мени чигал сочлар муаммоси қийнамоқда", - дея шикоят қилди Найтли. 

Кира Найтли "Кариб денгизи қароқчилари", "Анна Каренина", "Хавфли усул", "Қирол Артур" каби фильмларда бош ролларни ижро этган. 

Мавзуга оид