Ўзбекистон | 19:01 / 19.08.2016
15212
1 дақиқада ўқилади

МСКда сенатор Равшан Норбўтаевнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласи кўриб чиқилди

19 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М. Абдусаломов бошқарди.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълумотига кўра, мажлисда вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар комплекс режаси тасдиқланди.

Таъкидланганидек, тадбирлар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини такомиллаштиришга, шунингдек сайлов қонунчилигининг асосий меъёрлари ва қоидаларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилгандир. 

Комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси Равшан Норбўтаевнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласини ҳам кўриб чиқишди.

Муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мавзуга оид