Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 21:14 / 19.08.2016
15545
1 дақиқада ўқилади
Рио-2016. Беҳзод Абдураҳмонов саралашдаги рақиби финалга чиққани эвазига бронза учун курашади
Россиялик курашчи Аниуар Гедуев Рио олимпиадасида Эркин кураш бўйича мусобақалар финалига чиқди.
74 кг вазн тоифасидаги ушбу спортчи саралаш босқичида Ўзбекистон вакили Беҳзод Абдураҳмоновни енгганди. У финалгача етиб боргани учун ўзбекистонлик спортчи бронза медаль учун кураш олиб боради.
Унинг дастлабки рақиби америкалик Жордан Эрнест Барроуз бўлади. Бу спортчи чорак финалда Гедуевга ютқазганди.
Ўтиш турнири баҳслари Тошкент вақти билан соат 23:59дан кейин бошланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
21:05 / 10.05.2024
Visa компаниясининг Ўзбекистондаги бўлимига янги раҳбар тайинланди
15:20 / 19.08.2018
Эркин кураш. Ўзбекистоннинг икки вакили ярим финалга чиқди
13:30 / 19.08.2018
Эркин кураш: Магомед Ибрагимов ва Беҳзод Абдураҳмонов чорак финалда. Рашид Қурбонов нимчорак финалда рақибини кутмоқда
07:27 / 20.08.2016