Эркин кураш: Магомед Ибрагимов ва Беҳзод Абдураҳмонов чорак финалда. Рашид Қурбонов нимчорак финалда рақибини кутмоқда
Бугун, 19 август куни Жакартада Осиё ўйинларида асосий мусобақалар бўлиб ўтмоқда.
Турнирга келган 5 нафар ўзбекистонлик эркин курашчи бугун баҳсларни бошлашди.
Дастлаб 57 кг вазн тоифасидаги Махмуджон Шавкатов саралашда иштирок этиб, покистонлик Билол Муҳаммадни 7:2 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Кейинги босқичда унга филиппинлик Лобрегито Алвин рақиблик қилди. Шавкатов бу рақибини ҳам осонлик билан мағлуб этди (11:2) ва чорак финалга йўл олди. Энди ярим финал йўлида у мўғулистонлик Эрденебат Бекбаярга қарши гиламга чиқади.
Ўзбекистоннинг 65 кг вазн тоифасидаги вакили Сирожиддин Ҳасанов эса турнирдаги иштирокини барвақт якунлади. У нимчорак финалда Ҳиндистон вакили Базиранг Базирангга имкониятни бой бериб қўйди (3:13).
74 кг вазн тоифасида иштирок этувчи Беҳзод Абдураҳмонов жангсиз чорак финалга йўл олди, унинг нимчорак финалдаги рақиби яманлик Муҳаммад Ҳасан гиламга чиқишдан бош тортди ва Ўзбекистон вакилига техник ғалаба ёзилди. Энди Абдураҳмонов чорак финалда Давлатмурат Ўразгалиев (Туркманистон) ва Мустафо Ҳусайнхон (Эрон) жуфтлиги ғолибига қарши гиламга чиқади.
86 кг вазн тоифасида Рашид Қурбонов саралашдан муваффақиятли ўтди. У фаластинлик Алҳожи Ваилга имконият қолдирмади (10:0). У энди ним чорак финалда япониялик Шираи Шотага қарши баҳс ўтказади.
Ўзбекистоннинг 97 кг вазн тоифасидаги вакили Магомед Ибрагимов эса нимчорак финалдан осонлик билан ўтди. У хитойлик Янг Чаоқиангни мағлубиятга учратди (10:0) ва чорак финалда ҳиндистонлик Хатри Мавсамга қарши баҳсни кутмоқда.
Мавзуга оид
23:05 / 09.08.2024
Париж-2024. Ғуломжон Абдуллаев – бронза медали соҳиби
21:51 / 09.08.2024
Париж-2024. Разамбек Жамалов финалга чиқди
12:18 / 02.07.2024
Москвада эркин кураш бўйича Россия жамоаси мураббийи терроризмда гумонланиб ушланди
21:05 / 10.05.2024