Жамият | 21:57 / 19.08.2016
14006
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Кемерово аэропортида самолёт тушириб юборилиши оқибатида иккига бўлиниб кетди

Россиянинг Кемерово халқаро аэропортидаги постаментда ўрнатилган Як-18 самолётини алмаштириш вақтида ишчилар МиГ-21 самолётини тушириб юбордилар. Бунинг натижасида самолёт иккига бўлиниб кетган.

"Самолёт тумшуғи билан ерга тушиб, иккига бўлиниб кетди. Ҳозир аэровокзал майдонини нима безаб туриши номаълумлигича қолмоқда, чунки Як-18 олиниб бўлди", деб маълум қилди манба. 

Айни вақтда Як-18 ўрнига қандай самолёт ўрнатилиши номаълумлигича қолмоқда.

 

Мавзуга оид