Кемеровода қариялар уйида ёнғин: 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Россия ФВВ Кемероводаги хусусий қариялар уйида содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 22 кишини ташкил этаётганини хабар қилди. Дастлабки хабарларда 13 киши ҳалок бўлгани ва етти киши бедарак кетгани айтилаётганди.
Ёнғин тунда юзага келган. Кемеровонинг Таврическая кўчасида қариялар учун бошпана сифатида жиҳозланган икки қаватли ёғоч бино деярли бутунлай ёниб кетган.
«Интерфакс» мухбири воқеа жойидан хабар беришича, бинодан биринчи қаватнинг металл профлисти қолган, иккинчи қават эса бутунлай кулга айланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин сабаби иситиш қозонидаги носозлик бўлган.
Кузбасс тиббий фалокатлар маркази маълумотига кўра, яна олти киши ёнғиндан жабрланган.
«Жами олти кишига тиббий ёрдам кўрсатилди, шундан тўрт киши ёниш маҳсулотларидан енгил даражада заҳарланган, улар амбулатор шароитда даволанишга ўтказилган, икки киши эса куйиш жароҳатлари билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган», дейилади хабарда.
Фожиа жойида харобаларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Тергов қўмитаси «Эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлиш» моддаси бўйича иш қўзғатди. Кузбасс региони раҳбари Сергей Цивилев бу типдаги барча муассасалар, биринчи навбатда хусусийлари текширилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
12:26 / 06.06.2024
Кемеровода трамвайлар тўқнашуви: бир киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди
13:46 / 20.11.2023
Россияда Кемерово вилояти собиқ губернатори Омон Тулеев вафот этди
09:13 / 05.09.2023
Кемеровода Усмон Носир ҳайкали очилди
17:41 / 26.11.2021