Жаҳон | 09:36 / 20.08.2016
14542
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ОАВ Ҳиллари Клинтоннинг соғлиғи борасида жиддий хавотир билдирмоқда

АҚШ президенти лавозимига номзод Ҳиллари Клинтоннинг соғлиғи АҚШ ОАВида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бунинг учун сабаблар ҳам талайгина. 

Клинтон сайловолди нутқларидан бирида журналистларни ғалати ҳаракатлари билан ажаблантирганди. Кейинроқ интернетда бу вазиятда Клинтонга дори инъекцияси юборишга тайёр турган унинг ёрдамчиси сурати пайдо бўлди.

MSNBC телеканалига интервьюда АҚШ президенти лавозимига бошқа номзод, Клинтоннинг асосий рақиби Дональд Трампнинг вакили Катрина Пирсон Клинтон дисфазия, яъни нутқ бузилишидан азият чекишини очиқ айтди. Пирсоннинг айтишича, Клинтонда бир вақтлар бош чайқалиш бўлган.

Трамп яқиндаги нутқларидан бирида Клинтон президент бўлиш учун жисмоний жиҳатдан етарлича бардошли эмаслиги ҳақидаги фикрни билдирган. 

Бир неча ой олдин Youtube’да Клинтон журналистлар билан суҳбатлашаётганда ўзини ёмон ҳис қилаётгани видео чоп этилганди.  

Бироқ Клинтоннинг шифокори Лиза Бардакнинг айтишича, Клинтоннинг соғлиғи жойида. "Клинтон президент бўлиш учун аъло даражадаги соғлиққа эга", деб айтган Бардак.

Ўз навбатида, Клинтон штаби вакили Жоэл Бененсон Клинтон аҳволи билан боғлиқ воқеалар: уйқусираши, бошини чайқалтириши ва қўлланишга тайёр турган инъекцияларга изоҳ беришни истамади. Бененсоннинг айтишича, бу эътибор беришга лойиқ бўлмаган майда-чуйда нарсалар ва Трампнинг иғволаридир.

Мавзуга оид