Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий АҚШ билан низони мувофиқлаштириш бўйича меморандум 14 июн куни имзоланишини рад этган, аммо бу яқин кунларда содир бўлиши мумкинлигини айтганди.
АҚШ ва Эрон ўртасидаги тинчлик келишувини имзолаш 14 июнга режалаштирилган, деб маълум қилди Доналд Трамп. АҚШ президентининг сўзларига кўра, келишув тузилиши биланоқ Ҳўрмуз бўғози барча учун очилади.
Келишувга мувофиқ, Эрон ядровий қуролни «сотиб олиш, ишлаб чиқариш ёки бошқа ҳар қандай йўл билан» қўлга киритмайди, деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
«Вақти келиб, вазият тинчигач, биз у ерга борамиз ва ажойиб В-2 бомбардимончи самолётларимиз ёрдамида қудратли гранит тоғлар остига чуқур кўмилган ядровий чангни чиқариб оламиз», — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.
Унинг аниқлик киритишича, бойитилган уран Эронда ёки АҚШда йўқ қилинади.
Трампнинг фикрича, ҳозирда АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар аввалги АҚШ маъмуриятлари давридагидан яхшироқ.
«Биз Эрон ва бутун Яқин Шарқ билан узоқ муддатли ҳамкорликка умид қилмоқдамиз. Бу жараён тез, осон ва муаммосиз ўтишига ишонамиз. Агар бундай бўлмаса, бизда жуда яхши муқобил вариант бор, умид қиламанки, уни бошқа ҳеч қачон қўллашга тўғри келмайди», — деди Доналд Трамп.
Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий АҚШ билан низони мувофиқлаштириш бўйича меморандум 14 июн куни имзоланишини рад этган, аммо бу яқин кунларда содир бўлиши мумкинлигини айтганди.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг маълум қилишича, келишув икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган: аввал 14 банддан иборат меморандум имзоланади, сўнг можарони буткул якунлаш бўйича 60 кунлик музокаралар ўтказилади.
Мавзуга оид
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026