Жаҳон | 21:57 / 20.08.2016
8100
1 дақиқада ўқилади
Америкалик денгизчи сув ости кемасини суратга олгани учун қамалди
Америкалик денгизчи Кристиан Сосье Alexandria сув ости кемаси ичини суратга олгани учун бир йилга қамалди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Сосье яна 6 йил уй қамоғида бўлади.
2009 йилда сув ости кемасида машинист бўлиб ишлаган Сосье кема Коннектикут портида бўлганда, унинг ичининг 6 та суратини олган. Суратларга атом реактори бўлими ва бошқарув пости каби махфий объектлар тушган. Денгизчининг ўзи бу ҳаракатларини ўз ишчи жойини оиласига кўрсатиш истаги билан тушунтирган.