Спорт | 23:35 / 20.08.2016
21516
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016: Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистонга иккинчи кумуш медаль келтирди

Риодаги Олимпиадада бокс бўйича 75 кг вазн тоифаси мусобақаси финалида амалдаги жаҳон чемпиони кубалик Арлен Лопес ва вице-чемпион, ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев учрашди. 

2015 йилги Доҳадаги жаҳон чемпионати финалида учрашган спортчилар яна рингда тўқнаш келдилар. Ўшанда ғалабага кубалик боксчи эришганди.

Олимпиадада ҳам кубалик чарм қўлқоп устасининг қўли баланд келди ва олтин медаль соҳибига айланди. 

Ушбу тоифада бронза медалларини озарбайжонлик Камрон Шоҳсуворли ва мексикалик Мисаэль Родригес қўлга киритдилар. 

Ҳамюртимизга чиройли ва ғолибона жанглари учун ўз миннатдорчилигимни билдирамиз ва унинг кейинги фаолиятида улкан зафарлар ва Олимпия ўйинларининг энг баланд чўққиларини забт этишни тилаб қоламиз. 

Мавзуга оид