Спорт | 09:34 / 03.11.2024
12729
2 дақиқада ўқилади

Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди

Супер ўрта вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган Бектемир Мелиқўзиевнинг бу галги рақиби америкалик Дэвид Стивенс бўлди. 

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев (15-1, 10 КО) америкалик Дэвид Стивенс (14-2, 10 КО)га қарши чемпионлик камари учун саралаш жангини ўтказди. 

Стивенс Мелиқўзиевга тезлик борасида ета олмади. Ўзбекистонлик боксчи ўз услубида рақибнинг тана қисмига тажовузкорлик билан ҳужум уюштирди ва яқин масофадан кросс зарбалар беришга таянди. Рақиб буни олдиндан кўриб туриши мумкин бўлса ҳам зарбаларни ўтказиб юборди. У нисбатан суст ҳаракатланди.

Стивенс баъзида жеб зарбалар йўллади. У ҳатто жанг фаворитининг бурнига кучли зарба йўллаб, уни кўпроқ оёқда ишлашга мажбур қилди. Жанг ўрталарига бориб Мелиқўзиев чарчагандек кўринди ва нафас олишда қийнала бошлади, ғалати қарорлар қабул қила бошлади. Масалан, ўрта масофада зарбалар алмашувига рози бўлди. Шу туфайли жанг тенг кўриниш олди.

Кейин яна рақиб корпус қисмига зарбалар беришга киришди. Унинг юзи бежалганди, аммо техникадаги устунлик, манёвр қилиш қобилияти ва рақибини бурчакка тақиб қўйиши жанги ғалабага олиб боришни таъминлади. Стивенс эса олдинги раундлардаги корпусга муваффақиятли зарбаларини такрорлай олмади. Америкалик ҳакамларнинг карталаридаги очколарга кўра ортда бораётганини тушуниб турган ҳолда ва-банкка бориши талаб этиларди, аммо у бундай қилмади.

Ўн икки раунд тўлиқ давом этган муросасиз жангда Мелиқўзиев ҳакамларнинг фарқли қарори билан очколар ҳисобига кўра (118-110, 117-111, 112-116).

 Фото: Cris Esqueda / Golden Boy

Энди у иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланди. 

Бу Бектемир Мелиқўзиевнинг фаолиятидаги 15-ғалабаси бўлди.

Мавзуга оид