22:04 / 21.08.2016
10854

Эркин кураш. Магомед Ибрагимов бронза медали йўлидаги биринчи рақибини мағлуб этди

Рио—2016 Олимпиадасининг 97 килограммгача бўлган эркин курашчилари ўртасидаги турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Магомед Ибрагимов бронза медали учун дастлабки беллашувда гиламга чиқди.

Чорак финалда ўзбекистонлик спортчидан устунлик қилган озарбайжонлик Кетаг Газюмов финал йўлланмасини қўлга киритиб, Магомед Ибрагимовга медаллар учун курашни давом эттириш имконини яратганди.

Ибрагимов ўтиш ўйинида Эрон вакили Ризо Муҳаммад Али Яздонийни 5:0 ҳисобида енгди. У рақиб курагини ерга текказганча ушлаб турди ва 33 сония ичида муддатидан аввал соф ғалабани қўлга киритди.

Энди у бронза учун украиналик Валерий Андрийцевга қарши гиламга чиқади.

Top