19:08 / 21.08.2016
13385

Эркин кураш. Магомед Ибрагимов чорак финалда, Ихтиёр Наврўзов ярим финалда ютқазди

Рио—2016 Олимпиадасида эркин кураш бўйича 97 кг. вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчи Магомед Ибрагимов чорак финалда кучли рақибга имкониятни бой берди.

Озарбайжонлик Хетаг Газюмовга қарши гиламга чиққан Ибрагимов 3:12 ҳисобида ютқазди.

Энди у Газюмовнинг ярим финалдаги иштироки натижасини кутади. Агар Озарбайжон вакили финалга йўл олса, у бронза медаль учун курашни давом эттиради.

Шунингдек, 65 кг вазндаги баҳсларда ярим финалга чиққан яна бир курашчи Ихтиёр Наврўзов финал остонасида Россия вакили Сослан Рамоновга ютқазди - 7:18.

У ҳам энди бронза учун курашади.

Top